Россия фуқаролигини олган 10 минг муҳожир Украинадаги урушга жўнатилди

Россия фуқаролигини олган 10 минг муҳожир Украинадаги урушга жўнатилди

Россия фуқаролигини олган 10 мингга яқин муҳожир махсус операция иштирокчиси бўлди, деди Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин. Россия ҳукумати Украинадаги урушни «махсус операция» деб атади.

«Биз, Конституция ва қонунларимизда фуқароликни олган шахслар ҳарбий рўйхатдан ўтиши ва керак бўлса, махсус ҳарбий операцияда иштирок этиши кераклиги тўғрисидаги қоидаларини ҳаётга татбиқ қила бошладик», — деди Бастрикин Санкт-Петербург халқаро анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, терговчилар «фуқароликни олган, лекин ҳарбий рўйхатга олишни истамаган 30 мингдан ортиқ кишини қўлга олиб, рўйхатга олишган».

«Улардан 10 мингга яқини махсус ҳарбий операция зонасига жўнатилди», деди ИCР раҳбари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!