Тошкентдаги тиббиёт муассасасида жуда кўп миқдорда бюджет маблағлари талон-торож қилинган — Корррупция агентлиги

Тошкентдаги тиббиёт муассасасида жуда кўп миқдорда бюджет маблағлари талон-торож қилинган — Корррупция агентлиги

Тошкентдаги тиббиёт муассасаси мансабдорлари томонидан қатор қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабарига кўра, агентлик ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан соғлиқни сақлаш тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси ижроси юзасидан Ибн Сино номидаги 1-сонли Тошкент шаҳар клиник шифохонасида бюджет маблағларидан фойдаланиш ва тизимдаги коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш масалалари бўйича ўрганиш ўтказилди.

Ўрганишда тиббиёт муассасасида бюджет маблағларини ўзлаштириш ва талон-торож қилиш, амалда бажарилмаган ишлар учун ойлик иш ҳақи тўланиши, тиббий жиҳозлардаги камомад, давлат харидлари жараёнлари билан боғлиқ қатор қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, ташкилот мансабдор шахслари ўзаро жиноий тил бириктирган ҳолда шифохонада амалда бир қатор лавозимлар мавжуд бўлса-да, бошқа фуқаролар билан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузган ва амалда бирор-бир бажарилмаган иш учун уларга доимий равишда ойлик иш ҳақи тўлаб келинган. Натижада жуда кўп миқдордаги бюджет маблағлари талон-торож қилинган.

Юқоридагиларга кўра, агентлик тақдим этган ҳужжатлар асосида прокуратура органлари томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!