Ўзбекистон «АрМИ — 2021» Армия халқаро ўйинларининг қайси йўналишларида иштирок этади?

Ўзбекистон «АрМИ — 2021» Армия халқаро ўйинларининг қайси йўналишларида иштирок этади?

Кеча Миллий матбуот марказида ташкил этилган тадбирда шулар ҳақида сўз борди.

Бугун Ўзбекистон Қуролли Кучлари дунё армиялари куч-қудрати намоён бўладиган «АрМИ» Армия халқаро ўйинларида муносиб иштирок этиб келмоқда.

Ўзбекистон «АрМИ — 2021» Армия халқаро ўйинларининг қайси йўналишларида иштирок этади?

Чунончи, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси 16 та йўналишдаги мусобақаларда иштирок этиб, 14 та совринли ўринни эгаллади ва якунда 32 та давлат ўртасида фахрли 3-ўринга сазовор бўлди. Мусобақалар давомида 37 та рекорд ўрнатилиб, улардан 9 тасини жамоамиз аъзолари қайд этишди. Мусобақаларда жами 3 та 1-ўрин («Содиқ дўст», «Йўл патрули», «Ҳарбий-тиббий эстафета» ), 8 та 2-ўрин («Хавфсиз маршрут», «Элбрусс ҳалқаси», «Отлиқ марафон», «Қуролсоз уста», «Қўшинлар разведка аълочиси», «Артиллерия олови устаси», «Мерганлар марраси», «Ҳарбий ралли»), 3 та 3-ўрин («Дала ошхонаси», «Хавфсиз муҳит», «Автозирҳли техника устаси») қўлга киритилди. Ваҳолонки, 2019 йилдаги ўйинларда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси 14 та йўналиш мусобақасида иштирок этиб, 11 та совринли ўринларни қўлга киритган эди.

«АрМИ — 2021» армия халқаро ўйинларида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги 24 та йўналишдаги мусобақаларда қатнашиши режалаштирилган. Жумладан, уларнинг 2 таси («Ҳарбий-тиббий эстафета» ва «Дала ошхонаси» мусобақалари) Ўзбекистонда (Жиззах вилоятидаги «Фориш» тоғ дала ўқув майдонида), 10 таси( «Элбрусс ҳалқаси», «Автозирҳли техника устаси», «Қўшинлар разведка аълочиси», «Армия маданияти», «Хавфсиз маршрут», «Муҳандис формуласи», «Танк биатлони», «Десант взводи», «Армия тактик ўқчиси», «Саян юриши») Россия Федерациясида, 3 таси(«Профессионал мерган», «Ишончли қабул», «Қутб юлдузи») Беларусь Республикасида, 2 таси («Мусаффо осмон», «Хавфсиз муҳит») Хитой Халқ Республикасида, 2 таси («Ҳарбий ралли», «Отлиқ марафон») Мўғулистонда ҳамда Жазоир(«Содиқ дўст»), Қозоғистон Республикаси («Артиллерия олови устаси»), Вьетнам («Мерганлар марраси»), Эрон(«Қуролсоз уста») ва Қатар давлатида («Йўл патрули») биттадан беллашувлар бўлиб ўтади.

Ўзбекистон «АрМИ — 2021» Армия халқаро ўйинларининг қайси йўналишларида иштирок этади?

Шунингдек, мазкур йилда 8 та («Ишончли қабул», «Десантчи взводи», «Армия маданияти», «Қутб юлдузи», «Муҳандис формуласи», «Армия тактик ўқчиси», «Профессионал мерган», «Саян юриши») мусобақаларда юртимиз жамоаларининг илк маротаба қатнашиши кўзда тутилган. Таъкидлаш лозимки, шу йилнинг 14-16 апрель кунлари Россия Федерациясининг шимолий ўлкаси «Ергакий» тоғ марказида Россия, ХХР, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон каби мамлакатлар жамоалари иштирокида бўлиб ўтган «АрМИ» армия халқаро ўйинларининг «Саян юриши» мусобақасида юртимиз жамоаси фахрли III ўринга сазовор бўлиб қайтди.

Эришилаётган ютуқларнинг ўсиш динамикаси мамлакатимизда бошқа соҳалар қатори юртимиз мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш йўлидаги юксак марралар сари дадил одимлар ташланаётганини англатади.

Бу эса ўз навбатида мамлакатимиз Қуролли Кучларининг жанговар шайлиги ва мудофаа қобилиятини юксалтиришга, пировардида тинчлигимиз ва барқарорлигимизни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

«Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоалари «АрМИ — 2021» Армия халқаро ўйинларида иштирок этиш учун тайёргарлик кўрмоқда» мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида Армия халқаро ўйинларининг совриндорлари, Мудофаа вазирлигининг соҳа йўналишлари бўйича масъул бош бошқармалари бошлиқлари, Республика ахборот агентликлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!