The Telegraph нашрига кўра, Хитой Эронга камида учта юк самолёти жўнатган. Улар мамлакат ҳаво ҳудудига яқинлашганда радарлардан йўқолган. Бундай ҳаракат Исроилнинг ҳужумлари фонида жиддий шубҳалар уйғотмоқда.
The Telegraph нашри маълум қилишича, 14 июндан бошлаб Хитойдан Эрон томон камида учта Boeing 747 юк самолёти учирилган. Уларнинг барчаси Хитой шимоли орқали ғарбга, сўнгра Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон ҳаво ҳудудлари орқали Эронга яқинлашган. Аммо учоқлар Эронга яқин келганда радарлардан ғойиб бўлган.
Қоғозда кўрсатилган манзил Люксембург бўлган бўлса-да, бу самолётлар Европага яқинлашмаган. Бу борадаги маълумотлар ҳаво қатновини кузатувчи тадқиқотчилар томонидан қайд этилган. Таҳлилчилар бундай йўналиш ва радардан йўқолиш ҳолатларини ҳарбий юк ташиш билан боғлашмоқда.
Эксетер университети профессори Андреа Гизеллининг таъкидлашича, Хитой Эрондаги режимнинг ағдарилиши хавфига жиддий муносабатда. Чунки бундай сценарий нафақат минтақада беқарорлик келтиради, балки Хитойнинг энергетика ва иқтисодий манфаатларига ҳам зарар етказиши мумкин.
The Telegraph нашрининг қайд этишича, Хитой ва Эрон стратегик ҳамкорлар бўлиб, АҚШ бошчилигидаги глобал тузумга қарши позицияда туради. Эрон Хитой учун нефт етказиб берувчи асосий давлатлардан бири ҳисобланади — кунига 2 млн баррелгача.
Шунингдек, аввалроқ Хитой Эронга баллистик ракета ишлаб чиқариш учун керакли материаллар етказиб бергани ҳақида маълумотлар бўлган. Washington Post нашрининг ёзишича, жорий йил июн бошида Эрон Хитойдан минглаб тонналар миқдорида техник жиҳозлар буюртма қилган.
Исроилдаги хавфсизлик тадқиқот институти вакили Тувия Герингнинг фикрича, Пекин томонидан ҳарбий материал етказилиши эҳтимоли паст, бироқ бутунлай инкор этилмаслиги лозим. Чунки бундай қадам Хитойнинг АҚШ билан барқарор муносабат ўрнатиш саъй-ҳаракатларига тўсиқ бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, Хитой расмийлари Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операциясини қоралаб, БМТ Хавфсизлик Кенгашида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирган. Пекин вакилининг таъкидлашича, «янги уруш алангалари бу минтақада ҳеч кимга фойда келтирмайди».
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Россия ТИВ расмий вакили айтишига кўра, Эрон Россияга “Ядро қуролини тарқатмаслик” шартномаси мажбуриятини тўлиқ бажараётгани ҳақида аниқ маълумотлар берган
Россия зарурат туғилган тақдирда Эронга инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга тайёр. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми (SPIEF) чоғида маълум қилди, деб хабар беради "РИА Новости".
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.
Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий округ ҳудудига қўшимча ҳарбий кучлар ва воситалар юборилишини маълум қилди. Бу қарор Америка қўшинларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Миср давлатига қарашли MENA ахборот агентлиги хабар беришича, бу қўшма баёнот 16 июнь куни, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абделатти ташаббуси билан, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Жанубий Осиёдаги ҳамкасблари билан кенгашлардан сўнг эълон қилинган.
86 ёшли Олий раҳбар Оятулло Али Ҳоманаий борган сари яккаланаётгани кўзга ташланмоқда. Унинг асосий ҳарбий ва хавфсизлик маслаҳатчилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган, бу эса унинг яқин маслаҳатчилар доирасида катта бўшлиқ қолдириб, стратегик хато қилиш эҳтимолини оширмоқда.
Жиноятдан сўнг Зуев шериги билан бирга ўлдирилган одамнинг жасадини ўзига тегишли чорвачилик фермасида ҳайвонлар учун мўлжалланган кремация печида ёқиб юборган.
Исроил тарихидаги энг кўп хизмат қилган бош вазирнинг сиёсий фаолияти унинг шахсий миссияси — Исломий Республика Эрондан келаётган таҳдидлар ҳақида дунёга огоҳлик бериш билан белгиланган.
Шу билан бирга, Эрон расмийлари агар Тел-Авив агрессиясини тўхтатмаса, Теҳрон ҳарбий бўлмаган объектларни ҳам бомбардимон қилишни бошлаши мумкинлигини айтган
Бир вақтлар бутун дунёда имкониятлар юрти сифатида таниқли бўлган Америка Қўшма Штатлари энди айрим хорижликлар учун хавфли ва исталмаган жой сифатида кўрилмоқда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Эрондаги ҳокимият ўзгариши ва Исроилнинг ҳужумлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.