Бу ҳақда Аҳолини ҳимоя қилиш ва фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатиш федерал бошқармаси (BBК) раҳбари Ралф Тислер маълум қилди. Унинг изоҳлашича, Украинадаги уруш давом этаётган шароитда Германия Россиянинг бир неча йилдан сўнг NATO давлатларига ҳужум қилиши мумкинлиги хавфини реал деб билиши ва бунга тайёргарлик кўриши лозим.
Ралф Тислернинг таъкидлашича, яқин тўрт йил ичида фуқаро мудофааси лойиҳаларига камида 10 миллиард евро, кейинги ўн йилликда эса яна камида 30 миллиард евро сарфланиши кутилмоқда. Гап нафақат бомбадан сақланиш тармоғини кенгайтириш, балки аҳолини хабардор қилиш тизимини замонавийлаштириш каби масалалар ҳақида ҳам бормоқда.
BBК раҳбари юқори ҳимоя даражасига эга янги бункерлар қуриш кўп вақт ва маблағ талаб қилишини таъкидлади. Тезроқ ва арзонроқ ечим сифатида у туннеллар, метро бекатлари, ер ости автотураргоҳлари ва жамоат бинолари ертўлаларини бомбадан сақланиш жойларига мослаштириш таклифини илгари сурди. Ралф Тислер бошқармаси батафсил режани шу ёзнинг ўзидаёқ тақдим этиши кутилмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.