Аргентинанинг собиқ президенти Кристина Киршнер коррупция жинояти бўйича олти йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Бу ҳақда TN телеканали хабар бермоқда.
Телеканал хабарига кўра, Аргентина Олий суди илгари чиқарилган ҳукмни ўз кучида қолдирган. Суд коллегияси бир овоздан Киршнерни жиноий гуруҳ ташкил этишда ва давлат маблағларини ўзлаштириш мақсадида фирибгарлик асосидаги бошқарувда айбдор деб топган. Ушбу маблағлар Санта-Крусдаги миллий инфратузилма лойиҳалари учун ажратилган эди.
Суд шунингдек, Киршнер 2003 йилдан 2015 йилгача тадбиркор Лазаро Баэс манфаатларини кўзлаб иш олиб борганини аниқлаган. Лойиҳалар бўйича нархлар сунъий равишда оширилган ва кўплаб ишлар умуман бажарилмаган. Шунингдек, унга умрбод давлат хизматида ишлаш тақиқланган.
Қайд этилишича, судланувчи қамоқ жазосини уй қамоғига алмаштиришни сўраш ҳуқуқига эга.
Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Зеленский, шунингдек, эълон қилинган сулҳ вақтида Россия оммавий ракета ва авиация зарбалари бермаганини, бироқ фронтда жанг ҳаракатлари давом этаётганини таъкидлади.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.