АҚШ президенти Доналд Трамп ўтган ҳафта телефон орқали суҳбатда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуни Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги Эрон ядро дастури бўйича музокараларни издан чиқариши мумкин бўлган Эронга нисбатан ҳар қандай ҳаракатлардан тийилишга чақирганини маълум қилди.
"Мен очиқ бўлишни хоҳлайман. Ҳа, шундай бўлди," - деди Трамп Оқ уйда журналистларга Нетаняҳуни огоҳлантиргани ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
Шу билан бирга, Трамп АҚШ Эрон билан "жуда самарали музокаралар олиб бораётганини" таъкидлади. "Биз Эрон билан жуда самарали музокаралар олиб бормоқдамиз. Бу бирор натижа берадими йўқми, кўрамиз, лекин музокаралар яхши кетмоқда," - деб қўшимча қилди у.
23 май куни Римда Эрон ва АҚШ вакиллари ўртасида Эрон ядро дастури атрофидаги инқирозни ҳал қилиш бўйича музокараларнинг бешинчи босқичи бўлиб ўтди. Воситачи сифатида Уммон қатнашди. Уммон ташқи ишлар вазири Бадр ал-Бусаидий "маълум, бироқ якуний бўлмаган натижалар"га эришилганини маълум қилди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.