The Athletic хабарига кўра, бразилиялик вингернинг отаси ва агенти клубга Родригонинг етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норозилик билдирган. Унинг шикоятлари ва футболчининг муваффақиятсиз ўйинлари туфайли "Реал" агар Родриго жамоани тарк этишни истаса, унинг кетишига тўсқинлик қилмасликка қарор қилди. Мадридликлар бош мураббийи Хаби Алонсо ҳам бразилияликнинг кетишига қарши эмас.
Қайд этилишича, "Арсенал" бир неча ҳафта олдин Родригонинг вакиллари билан эҳтимолий трансфер бўйича дастлабки музокараларни ўтказган. Вингер "канонирлар" мураббийлар штабига ёқади, унинг трансфери клубда ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида муҳокама қилинган эди.
Родриго Ла Лиганинг ўтган мавсумида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Россия 7 июль кечаси 120 та украин дронларини тўхтатганини маълум қилди — ҳужум камида 10 та ҳудудни, жумладан Брянск, Курск ва Ленинград вилоятларини қамраб олди.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.