Япония Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик вазири Таку Это журналистларга гуруч ҳақидаги изоҳлари жамоатчиликнинг кескин танқидига учраганидан сўнг юзага келган катта жанжал ортидан истеъфога чиққанини айтди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
2024 йил кузида ҳокимият тепасига келган Бош вазир Шигеру Ишиба жамоасида Коидзуми Либерал-демократик партия (ЛДП) сайлов комиссиясини бошқарган, бироқ партиянинг парламент қуйи палатасига навбатдан ташқари сайловлардаги ҳалокатли натижаларидан сўнг истеъфога чиққан.
Ўтган дам олиш кунлари Это атрофида кучли жанжал келиб чиқди, у тадбирлардан бирида у ҳазиллашиб, гуруч сотиб олмаслигини айтди, чунки унинг оиласи гуручни шунчалик кўп оладики, "ҳатто уни сотиш вақти келди". Япония ратсионидаги ушбу асосий озиқ-овқат нархининг ошиши фонида сиёсатчининг баёноти ижтимоий тармоқларда, кейин эса мухолифат ва ҳатто бош вазирнинг ўзи томонидан кескин танқидларга сабаб бўлди.
Ишиба вазирнинг сўзлари учун узр сўради, лекин дастлаб унинг истеъфоси ҳақидаги чақириқларни рад этди. Кейинчалик, мухолиф партиялар Это ўз лавозимини тарк этиши керак, деган келишиб олдилар ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарига ишончсизлик вотуми билан таҳдид қилдилар. Ҳукмрон ЛДП ва унинг коалициядаги ҳамкори Комеито партияси парламентнинг асосий қуйи палатасида кўпчиликка эга эмас, улар озчилик ҳукуматини ташкил қилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.