Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган. Бу кенг кўламли операцияда бир вақтнинг ўзида бир нечта коммандо гуруҳлари, транспорт воситаларига ўрнатилган зарба берувчи тизимлар, шунингдек, Эрон ҳудудининг ўзидан учирилган дронлар иштирок этган.
Операция уч босқичга бўлинган:
1) Биринчи босқич:
Моссаднинг диверсия гуруҳлари Эроннинг зенит-ракета тизимлари яқинига қурол-яроғ тизимларини яширинча жойлаштирди. Операция бошлангач, бу тизимлар Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари билан биргаликда зарба берди.
2) Иккинчи босқич:
Бу босқичда Эроннинг ҳаво мудофааси тизимларини ишдан чиқариш мақсад қилинган. Зарба тизимлари махсус транспорт воситаларига ўрнатилган бўлиб, улар ҳаво ҳужумлари пайтида Эроннинг ПВО кучларига Исроил самолётларини уриб туширишга халакит берган. Маълумотларга кўра, бу операцияда тахминан 200 та Исроил самолёти иштирок этган.
3) Учинчи босқич:
Исроил қуролли кучлари Эроннинг “ер-ер” синфидаги баллистик ракета учириш мосламаларини, хусусан, Эсфежабад ҳарбий базасидаги қурилмаларни нишонга олди. Бу ракеталар Исроилгача етиб бориш қувватига эга эди. Ушбу босқичда дронлар қўлланилган бўлиб, улар Эрон ҳудудининг ўзидан учирилган. Israel Hayomнинг ёзишича, Исроил Эрон ҳудудида яширин дрон базасини ташкил этишга муваффақ бўлган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.