Украина қуролли кучлари Россиянинг Татаристон Республикасида жойлашган Елабуга шаҳридаги дрон ишлаб чиқарувчи заводга зарба берди. Бу ҳужум Украина чегарасидан қарийб 1000 км узоқда амалга оширилган. Украина Бош штабига кўра, ушбу заводда Эронда ишлаб чиқилган «Шаҳид» дронлари йиғилади, синаб кўрилади ва Украина ҳудудига, айниқса, энергетика ва фуқаролик инфратузилмасига қарши қўлланилади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда Елабугадаги портлаш акс этган бўлиб, Россия ҳудудий раҳбарияти ҳам бу ҳужумни тасдиқлади. Бу билан Украинанинг уруш фронтидан анча узоқдаги ҳудудларга зарба бериш қобилияти яна бир бор намоён бўлди.
Шу билан бирга, Россия Мудофаа вазирлиги Украинадаги Полтава областда жойлашган Кременчуг нефт қайта ишлаш заводига ракета ва дронлар орқали ҳужум уюштирилганини эълон қилди. Президент Владимир Зеленский бу ҳужумни «ифлос зарба» деб атаб, бу АҚШ томонидан Россия энергетика объектларига зарба бермаслик сўралганидан сўнг содир бўлганини таъкидлади.
Ҳарбий ҳаракатлар бошқа йўналишларда ҳам давом этмоқда. Россия Қуролли кучлари Донецк областдаги Малиновка қишлоғини эгаллаганини маълум қилди. Шунингдек, Россия Суми област, Купянск, Сиверск, Часив Яр ва Торецк атрофида ҳам илгарилаётганини билдирган. Украина эса Сумининг шимоли-шарқидаги Андриивка қишлоғини озод қилганини айтди.
Украина Асирларни қайтариш масалалари бўйича идораси маълум қилишича, Россия томони 1200 нафар украиналик ҳарбий жасадини қайтарган. Бу алмашинув жараёни доимий равишда давом этмоқда.
«Financial Times» нашрига кўра, сўнгги Россиянинг йирик ҳаво ҳужуми пайтида Киевдаги Boeing’га тегишли бинолардан бири жиддий шикастланган. Ширкат вакиллари қурбонлар йўқлигини ва фаолиятда узилиш бўлмаганини маълум қилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.