The Wall Street Journal ёзишича, Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий кампанияси Россиянинг хатолари ва Украинадаги муваффақиятларни ҳисобга олган. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, асосий фарқ — Исроил ҳаво кучларининг самарадорлиги ва Эроннинг ҳаво мудофаа тизимининг Украина билан таққослаганда заифлиги.
Украина каби, Эрон ҳам замонавий қирувчи самолётларга эга эмас, лекин Киевнинг аксига, у самарали ерда мудофаа ташкил қила олмади. АҚШнинг олдиндан огоҳлантиришлари туфайли Украина ҳаво мудофааси тизимини тарқатиб юборган, аммо Теҳрон бунга улгура олмади.
“Назарий жиҳатдан Украина билан таққослаганда, Эрон кутилмаган тарзда зарба олди. Исроил махсус кучлари махфий равишда Эрон ҳудудига кириб, дронлар ёрдамида Эроннинг ҳаво мудофаа тизимининг асосий объектларини йўқ қилди. Шунингдек, Исроил Эрон ҳарбий раҳбарларининг катта қисмини йўқ қила олди,” — деб таъкидлайди нашр.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.