Ижтимоий тармоқларда гўё Anhor.uz сайтида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Ўзбекистон фуқароларининг махсус ҳарбий операцияда иштироки қонунийлигини айтгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Сенат матбуот хизмати изоҳ берди.
Маълум қилинишича, бу каби хабарлар мутлақо асоссиз, ҳеч қандай ҳақиқатга тўғри келмайди. “Анҳор.уз” порталида ҳам бундай мазмунда ҳеч қандай мақола мавжуд эмас.
Қайд этилишича, Сенат раиси Танзила Норбоева бу борада бирон-бир оммавий ахборот воситаси ёки платформага интервью бермаган.
“Мазкур ёлғон хабар фактлар билан тасдиқланмаган, фуқаролар орасида чалғитувчи маълумот тарқатишга қаратилган бўлиб, аҳоли онгида нотўғри тасаввур ҳосил қилишга ҳаракат деб ҳисобланади. Амалдаги қонунчилигига кўра ёлғон ахборот тарқатиш учун жавобгарлик белгиланган”, дейилади Сенат раддиясида
Сенат жамоатчиликни бундай ёлғон ва чалғитувчи хабарларга ишонмасликка, фақат расмий ахборот манбаларига таянган ҳолда хулоса қилишга чақирди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
Россияда аҳоли даромадлари ўсиши кескин секинлашди. Кредитлар жуда қимматлашгани сабабли, одамлар пул сарфлаш ўрнига уни юқори фоизли омонатларда сақлашни афзал кўрмоқда.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.
Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.