Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Эрондаги ҳокимият ўзгариши ва Исроилнинг ҳужумлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.
“Биз бу баёнотни кўрдик, эшитдик ва ўқидик. Кремль тан олади: бу каби ҳаракатлар минтақадаги кескинликни хавфли даражада оширмоқда ва биз буни қоралаймиз”, — деди Песков кундалик брифингда.
Унинг таъкидлашича, Исроил томонидан амалга оширилаётган ҳужумлар фонида Эрон жамиятида ички бирлик ва консолидация кучаймоқда.
15 июн куни Fox News телеканалига берган интервьюсида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху шундай деган эди:
“Эрон аҳолисининг тахминан 80 фоизи амалдаги режимни ағдаришни истайди. Исроилнинг ҳужумлари Эронда ҳокимият ўзгаришига олиб келадими? Бу мумкин, чунки Эрон режими жуда заиф”.
Кремль ушбу баёнотни кескин танқид қилар экан, минтақадаги вазиятни янада беқарорлаштириши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатларга қарши эканини билдирди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.