Трамп Лос Анжелесга Миллий гвардия қўшинларини юборишга буйруқ берди

Трамп Лос Анжелесга Миллий гвардия қўшинларини юборишга буйруқ берди

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Лос Анжелес шаҳрига 2000 нафар Миллий гвардия аскарларини юборишга қарор қилди. Намойишлар янада шиддатли тус олмоқда.

Бу қарорга шаҳарда ноқонуний мигрантларга қарши рейдларга қарши ўтказилган норозилик намойишлари ортидан келинган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Жума куни кечқурун Парамаунт туманида (асосан лотин америкаликлар яшайдиган ҳудуд) Ички хавфсизлик ва миграция хизмати (ICE) ходимлари ҳамда маҳаллий аҳоли ўртасида тўқнашувлар бошланди. ICE ходимлари юзлаб намойишчиларни тарқатиш учун кўз ёши оқартувчи газ ва калтаклардан фойдаланган. Айрим намойишчилар Мексика байроқларини кўтариб чиққан.

Тарқалган видеоларда кўринишича, Парамаунт кўчаларида дуд туман остида юзлаб хавфсизлик ходимлари противогазларда туришган, атроф эса ағдарилган аравачалар билан тўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, айрим намойишчилар ҳибсга олинган, аммо расмий тасдиқланган маълумотлар ҳозирча берилмаган. Лос-Анжелес полицияси бир нечта шахсга «бир неча марта огоҳлантиришга қарамасдан тарқалмагани» учун чора кўрилганини маълум қилган.

АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс бу воқеалар юзасидан X саҳифасида шундай ёзди: «Чет эл байроқлари билан чиққан исёнчилар миграция ходимларига ҳужум қилмоқда, Америка раҳбариятининг ярми эса чегарани қўриқлашни ёмонлик деб билади».

Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет эса зўравонлик давом этса, ҳукумат яна қўшимча кучларни сафарбар этишга тайёр эканини билдирди. Унга кўра, яқиндаги Кэмп-Пендлтон базасидаги денгиз пиёда қўшинлари олдиндан тайёр ҳолатга келтирилган. Оқ уй расмий баёнотида Миллий гвардия «қонунсизликка қарши курашиш учун» жойлаштирилаётгани қайд этилган.

Калифорния губернатори Гэвин Нюсом бу қарорни «қасддан жанжал чиқариш» деб атади ва Миллий гвардиянинг жалб этилиши ҳуқуқ-тартибот ходимлари етарли эмаслиги учун эмас, балки сиёсий намоиш учун амалга оширилаётганини билдирди.

Лос Анжелес мэри Карен Басс ҳам бу рейдларни қоралаб, «бундай ҳаракатлар шаҳримиз хавфсизлиги ва аҳолимиздаги ишончни йўқотади», деди.

Трамп эса Truth Social орқали жавоб қайтариб, губернатор ва мэрни танқид қилди: «Агар улар ишни уддалай олмаса, федерал ҳукумат ташаббусни қўлга олади ва бетартиблик ва талончиликка барҳам беради!».

Маълумот учун, АҚШ президенти миллий хавфсизлик, табиий офатлар ва фуқаролик тартибсизликлар ҳолатида Миллий гвардияни жойлаштириш ваколатига эга. Бунга ўхшаш охирги ҳолат 1992 йилда айнан Лос Анжелесда содир бўлган эди.

Трампнинг ноқонуний миграцияга қарши кампанияси доирасида ушбу рейдлар мамлакатнинг бир неча шаҳрида ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Маҳмуд Мурадов чехиялик моделнинг қўлини сўради

Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси иккинчи маротаба уйланиш арафасида.

Абдуқодир Ҳусанов «Барса»га ўтиши мумкин — Деку уни «келажак ҳимоячиси» деб билади

Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.

Ўзбекистонлик яна бир футболчи "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин

Бу ҳақда Отабек Умаров айтиб ўтди.

Исроил Эрон билан уруш тугаганини расман эълон қилди

Бу ҳақда Исроил бош вазирининг идораси баёнот берди.

Доллар курси яна кескин «қулади»

Марказий банк 2025 йил 24 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Эрон Исроилни мағлубиятга учратганини маълум қилди

Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик юқори кенгаши баёнотида келтирилган.

Эрон бутун Исроил бўйлаб зарбалар берди — Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси

Фарс агентлиги маълумотларига кўра, Эрон бугун Исроилга ҳудудига ҳужумда Kheibar Shekan, Emad, Qadr ва Fattah-1 баллистик ракеталаридан фойдаланган.

Яна бир ўзбекистонлик футболчи "Манчестер Сити"га ўтиши кутиляпти

Бу ҳақда футбол журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев хабар бермоқда.

Марказий банк: доллар кўтарила бошлади

АҚШ доллари 45,26 сўмга ошиб, 12 456,25 сўм этиб белгиланди. Евро курси 223,82 сўмга ошди ва 14 461,71 сўм бўлди. Фунт-стерлинг 16 952,96 сўм (+342,09). Россия рубли 158,36 сўм этиб белгиланди (-0,02). Қозоғистон тенгеси 24,00 сўм бўлди (+0,28).

Элдор Шомуродов янги жамоасининг таклифини қабул қилди

Унга Туркия ва Италия клублари қизиқиш билдираётганди.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатида терма жамоадан ҳеч нима кутманглар"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.

Даҳшат! Эрон биринчи марта замонавий вертикал ракеталардан фойдаланмоқда

Бу ҳақда "Ozod Iran" нашри хабар берди.

Ута Абе Диёра Келдиёровага "вызов" ташлади

Келдиёрова бу ерда бўлмаганидан хафсалам пир бўлди. Умид қиламанки, у қайтади, шунда мен ундан қасос оламан

Владимир Путиннинг жосуслари Роналдудан фойдалангани маълум бўлди. Лекин қандай қилиб?

Германияда Россия учун жосусликда айбланиб қамалган, кўзга оддий кўринган бир жуфтлик фош бўлиши орқали бу ҳайратланарли воқеа ошкор бўлди.

Бу юлдуз "Барселона"га ўта олмаганидан афсусда

"Атлетик" вингери Нико Уильямс ўтган йили "Барселона"га ўта олмаганидан афсусда.

Германия канцлери: Исроилнинг “ифлос иши” ҳақидаги фикримдан афсусланмайман

Германия канцлери Фридрих Мерц Исроилнинг Эронга қарши амалиётини “Ғарбнинг ифлос иши” деб атаган баёнотидан афсусланмаслигини маълум қилди.

Саудияликлар Мессига даҳшатли шартнома таклиф қилишди

Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Хоманаий: «Исроил деярли қулади»

Хоманаий, шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трампни Қатардаги америкалик ҳарбий базага берилган Эрон зарбалари таъсирини камайтиришга уринганликда айблади.

Газода Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони бир кунда 19 нафарга етди

Бу ҳақда тиббиёт ходимлари ва гувоҳлар маълум қилди.

Дунё бўйлаб 316 млн киши гиёҳванд моддалар истеъмол қилади — БМТ

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти дунё бўйлаб 2023 йилда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар сони 316 миллион кишига етганини маълум қилди.

Японияда 3 йиллик танаффусдан кейин яна ўлим жазоси амалга оширилди

Қатл этилган шахс Такахиро Шираиши бўлиб, у тўққиз кишини ўлдирган ва қисмларга бўлган.

Ҳоманаий Эрон халқини Исроил устидан қозонилган ғалаба билан табриклади

У, шунингдек, АҚШ ҳам таслим бўлганини таъкидлаган.

Эронда Исроил фойдасига жосусликда айбланган 3 киши осиб ўлдирилди

Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Хитойда кучли сув тошқини туфайли 80 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди

Ҳар икки ҳудудда огоҳлантириш даражаси энг юқори даражага кўтарилди.

Ирландия Исроилга иқтисодий босим ўтказишга тайёрланмоқда

Янги қонун лойиҳаси ишғол қилинган Фаластин ҳудудларидан маҳсулот олиб киришни тақиқлайди.

Эронда Исроил фойдасига жосусликда айбланган уч киши қатл этилди

Бу ҳақда Эрон ОАВлари хабар бермоқда.

Эронга қарши кампания ҳали якунланмаган, олдинда унинг янги босқичи турибди

Биз Эроннинг ядро ва ракета дастурларини бир неча йил орқага сурдик. Аммо биз ҳушёр бўлишимиз шарт.

Тошкент аэропортида қизларни Туркияга фоҳишалик учун жўнатиш билан шуғулланган аёл ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.

Контрабанда йўли билан олиб келинган 8,2 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

Таъкидлаш лозимки, мазкур шахслар муқаддам бир неча маротаба судланган бўлишларига қарамасдан, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.

Шакарсиз ва ёғсиз қаҳва ўлим хавфини камайтиради

АҚШлик олимлар кунига 1-2 финжон қора қаҳва ичиш ҳар қандай сабабдан ўлим хавфини 14 фоизга камайтиришини аниқлади.

Днепрга ракета ҳужуми: ҳалок бўлганлар сони 8 нафарга етди, 150 дан ортиқ киши жароҳат олди

Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятлар хабар бермоқда.

Афтидан, келишиб олишди. Аммо ҳали аниқ эмас

Исроил кейинги зарбалардан тийилишга ваъда берди.

Исроил тинчлик келишувига қарамасдан Эронга зарба берди

Axios манбасига кўра, бугун Жо Байден Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхудан Эронга ҳужум қилмасликни сўраган. Аммо Нетаньяху фақат зарба масштабини қисқартиришга рози бўлган.

ФОТОГАЛЕРЕЯ: Эроннинг бугунги ҳужуми Исроилни қай аҳволга солди?

Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.

Сенат Танзила Норбоева номидан тарқалгани айтилган хабарларни рад этди

Маълум қилинишича, бу каби хабарлар мутлақо асоссиз, ҳеч қандай ҳақиқатга тўғри келмайди.

Яқин Шарқдаги вазият қандай?

Эроннинг ядровий иншоотларига зарбалар унинг ядровий дастурини тўхтата олмайди, деди Франция мудофаа вазири Лекорну.

Эрон Қўшма Штатларнинг Қатардаги базаларига 10 та ракета ва Ироқдаги базасига 1 та ракета учирган

"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси АҚШ базаларига ҳужум юзасидан баёнот берди

Энди "ур ва қоч" даври тугади — агар бундай ҳужумлар яна такрорланса, АҚШнинг Ғарбий Осиёдаги мавжудлиги тезроқ емирилади, дейилади баёнотда.