Теҳрон АҚШ музлатилган маблағларни қайта ишга тушириши ва Эроннинг тинч мақсадларда уран бойитиш ҳуқуқини тан олиши шарти билан уранни бойитишни бир йилга тўхтатиши мумкинлигини Reuters агентлиги Эрон манбаларига асосланиб хабар қилмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, агар Вашингтон ушбу шартларни қабул қилса, томонлар "сиёсий келишув"га эришишлари мумкин. Ҳозирча бу масала Америка делегацияси билан муҳокама қилинмаган. Келишув доирасида Эрон уранни бойитишни бир йилга тўхтатади, юқори даражада бойитилган ураннинг бир қисми эса бошқа мамлакатларга жўнатилади ёки тинч мақсадларда ёқилғига айлантирилади.
АҚШ илгари бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
23 май куни Римда Уммон воситачилигида Эрон ва АҚШ ўртасида ядро дастури бўйича музокараларнинг бешинчи босқичи бўлиб ўтди. Уммон ташқи ишлар вазири Бадр ал-Бусаидий "маълум, аммо якуний бўлмаган илгари силжиш" ҳақида хабар берди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.