Reuters агентлиги Россия манбаларига таяниб хабар беришича, Россия президенти Владимир Путин Украинадаги урушни тўхтатиш учун қўяётган шартлар қаторида Ғарб раҳбарларидан НАТОнинг шарққа кенгайишини тўхтатиш ва Россияга нисбатан жорий этилган айрим санкцияларни бекор қилиш ҳақида ёзма мажбурият олишни талаб қилмоқда.
"Путин тинчлик ўрнатишга тайёр, бироқ ҳар қандай нарх эвазига эмас," - деди нашрга суҳбатдошлардан бири.
Музокаралар жараёнидан хабардор учта манба маълум қилишича, Путин Ғарб мамлакатларидан НАТО иттифоқини шарққа кенгайтирмаслик ва шу орқали "Украина, Грузия ва Молдованинг иттифоққа аъзолигини расман истисно этиш" бўйича "ёзма" мажбурият олишни истайди.
Бундан ташқари, Россиянинг талаблари орасида: Украинанинг бетараф мақоми; Ғарбнинг айрим санкцияларини бекор қилиш; музлатиб қўйилган активлар масаласини ҳал этиш; Украинадаги рус тилли аҳолини ҳимоя қилиш масалалари ҳам бор.
Шунингдек, агентлик манбалари Путиннинг ҳудудий масала бўйича позициясини "қатъийлаштиргани" ҳақида гапирди. Энди у Донетск, Луганск, Запороже ва Херсон вилоятларини тўлиқ Россия назорати остига ўтказиш тўғрисида ошкора талаб қўйишни талаб қилмоқда. Аслида, уларнинг бутун ҳудуди Москва томонидан босиб олинмаган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.