Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Сергей Кислица телемарафон эфирида хабар берди.
"Таржима украинча, русча, туркча ва эҳтимол инглиз тилларида олиб борилди. Биз ҳам украинча, ҳам инглизча тиллардан фойдаландик, Россия томони эса рус тилидан фойдаланди," - дея таъкидлади дипломат.
Кислицанинг сўзларига кўра, Россия делегацияси вакиллари ўт очишни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлмаган. Унинг таъкидлашича, музокаралар кўплаб кескин баёнотлар, жумладан, ҳиссий ва провокацион характердаги баёнотлар билан бирга кечган.
"Россияликлар Истанбулдаги музокараларда шартсиз ўт очишни тўхтатиш улар учун мақбул эмаслигини тўғридан-тўғри айтишди," - деди Кислитса.
Шунингдек, у музокаралар чоғида Россия томони ҳудудий даъволарни, жумладан, тўртта вилоятни топшириш талабларини илгари сурганини, келажакда бу талаблар кўпайиши мумкинлигини айтди.
Кислицанинг сўзларига кўра, Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединский вазиятни "русларнинг руслар билан қарама-қаршилиги" деб таърифлаган ва бунда "муайян нозикликлар" борлигини қўшимча қилган.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.
Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.
24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.
АҚШ иммиграция назорати хизматининг маълум қилишича, Италия фуқароси бўлган Хаби Лейм апрель ойидан бери мамлакат ҳудудида визада белгиланган муддатдан ортиқ қолган.