Тошкент шаҳрида 10 ойлик чақалоққа фастфуд едирилгани сабабли ичаги чириб, шошилинч операция қилинди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, онаси чақалоғи билан олис вилоятдан Тошкентга йўл олган пайтида тушлик учун лаваш ва картошка фри сотиб олган. Йиғлаб тинчимаган чақалоққа аёл оғзида чайнаб ушбу таомлардан берган. Орадан кўп ўтмай, бола ўзини ёмон ҳис қила бошлаган.
Шифокорларнинг айтишича, болада қусиш, қорин дам бўлиши, ич кетиш ва қон кетиши каби аломатлар кузатилган. Текширув натижасида ичак чиригани аниқланган. Шундан сўнг, болага бир нечта операция керак бўлган. Биринчи босқичда чириган ичак қисми олиб ташланган ва вақтинча стома қўйилган. Бу ҳолатда чақалоқ 6 ойча яшаши мумкин, сўнгра ичакни тиклаш учун яна бир операция ўтказилади.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассисларига кўра, сўнгги пайтларда болаларда ичак билан боғлиқ муаммолар бўйича мурожаатлар кўпайган. Кўп ҳолларда она-оталар билмаган ҳолда чақалоқларга сомса, думба ёки бошқа оғир таомларни бериб юборишади, бу эса саломатлик учун жуда хатарли.
Мутахассислар таъкидлашича, болаларни камида 3 ёшгача асосан она сути билан озиқлантириш керак. Фақат 1 ёшдан сўнг аста-секин қўшимча озуқа бериш тавсия этилади.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.
Исроил хавфсизлик хизматлари вакилининг "Fox News"га билдиришича, махсус чоралар орқали улар Эрон қўмондонлари ҳақида кўпроқ маълумот тўплаб, бу маълумотлар асосида уларнинг ҳаракатини бошқаришга муваффақ бўлишган.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.
24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.