Эрон ҳужумлари пайтида Исроил ҳаво мудофаа тизими заифлашгани маълум бўлди

A A A
Эрон ҳужумлари пайтида Исроил ҳаво мудофаа тизими заифлашгани маълум бўлди

Сўнгги уч кунлик Эрон билан тўқнашувлар давомида Исроилнинг машҳур ракетага қарши мудофаа тизими — "Темир гумбаз" (Iron Dome) — маълум заифликларни намоён қилди, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.

Доҳа Олий ўқув институтидан Муҳаннад Селоумнинг таъкидлашича:

“Iron Dome қисқа масофага мўлжалланган ракеталарни тўсиш учун ишлаб чиқилган. Аммо биз ҳозир Эрон томонидан юборилаётган круиз ракеталари, баллистик ва гипертовушли ракеталарни кўряпмиз — бу турдаги таҳдидлар учун у самарали эмас.”

Шу билан бирга, у Исроилнинг бошқа мудофаа тизимлари — Arrow 1 ва Arrow 3 — ҳақида ҳам айтиб ўтди. Бу тизимлар осмонда 100 км (43 мил) баландликдаги ҳужумларни тўсиш қобилиятига эга. Яна бир тизим — David’s Sling (Довуд камони) — 20 км дан 70 км гача бўлган баландликдаги снарядларни йўқ қилишга қодир.

Селоум сўзларига кўра:

“Исроилда ҳаво мудофааси учун интеграцияланган тизим мавжуд ва у жуда кучли, аммо уни ортиқча юк билан заифлаштириш мумкин — сўнгги 48 соат ичида биз айнан шунга гувоҳ бўлдик.”


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!