Айдин вилоятида Туркия жандармерияси хорижлик сайёҳларнинг банк карталаридан пул ўғирлаш билан шуғулланган уюшган гуруҳнинг 20 нафар аъзосини қўлга олди.
Бу ҳақда Ege Telgraf нашри маълум қилди.
Нашр маълумотларига кўра, ноқонуний фаолиятдан кўрилган зарар 1 миллиард 150 миллион турк лирасини (29,2 миллион доллар) ташкил этган. Камида 268 киши фирибгарлар қурбонига айланди.
Уюштирилган гуруҳ аъзоларини қўлга олиш бўйича операция Туркиянинг бир қанча шаҳарларида, жумладан Анталия, Измир ва Истанбулда ўтказилди.
Аниқроғи, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Қушадасидаги меҳмонхоналарда POS-терминаллар ёрдамида амалга оширилган шубҳали операцияларни аниқлаб, фирибгарларнинг фаолиятини 4 ой давомида кузатиб боришди.
Маълум бўлишича, жиноятчилар сайёҳларнинг банк карталаридан олинган маълумотларни бошқа меҳмонхоналар ва автомобиль ижараси компаниялари билан бўлишган.
Сайёҳлар банк карталаридан ноқонуний равишда пул ечиб олингани ҳақида ўз мамлакатига қайтганларидан кейингина хабар топишган. Қурбонларнинг миллати ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Бу эса у Украинадаги литий осон олинадиган ягона кон эканлигини билдиради. Мазкур ҳудудда литийдан ташқари тантал, ниобий, бериллий, рубидий ва сезий каби нодир металлар ҳам мавжуд.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.