Россиянинг Амур вилоятида юз берган оммавий муштлашувдан сўнг 11 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олиниб, жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят суди ахборот хизмати хабар берди.
Ҳодиса 25 май куни футбол ўйини вақтида, турли жамоалардан келган иштирокчилар ўртасида келиб чиққан можаро оқибатида содир бўлган. Муштлашув натижасида 27 ёшли йигит ўртача даражадаги тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Қўлга олинган шахсларнинг барчаси майда безорилик содир этганликда айбдор деб топилган ва суд қарорига кўра ҳибсга олинган. Улардан тўққиз нафари 14 суткага, яна икки нафари эса 12 суткага ҳибсга олинган.
Шунингдек, воқеа юзасидан қасддан баданга ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган. Мазкур модда уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутади.
Тергов маълумотларига кўра, айбланувчиларнинг бир қисми айбини тан олиб, пушаймонлик билдиргани сабабли уларга енгилроқ жазо тайинланган. Бироқ ҳуқуқбузарлик бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилгани жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.