Таиланддан учиб келган ва чамадонида қарийб қирқта заҳарли илон ҳамда тошбақаларни ноқонуний олиб ўтаётган йўловчи Мумбай (Ҳиндистон) шаҳрига қўнгандан сўнг қўлга олинди. Бу ҳақда якшанба куни кечқурун Ҳиндистон божхона хизмати хабар берди.
Божхона баёнотига кўра, эркак Таиланддан учиб келган рейсда қўл юки ичида, жумладан, қарийб 40 та индонезиялик илон (гадюкалар)ни яширинча олиб киришга уринган.
Йўловчининг шахси ошкор этилмади, бироқ у билан бирга учта ўргимчаксимон гадюка ва бешта Осиё тошбақаси ҳам аниқланган.
Бомбай божхонаси томонидан мусодара қилинган ҳайвонларнинг суратлари эълон қилинди. Суратларда кўк ва сариқ рангдаги судралувчилар челак ичида типирчилаб тургани тасвирланган. Бу ҳақда Noi.md нашри adevarul.ro манбасига таяниб хабар берган.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида ҳам божхоначилар яна бир йўловчини тўхтатишган эди. Унинг юк сумкасида пластик қутига "ижодкорона тарзда" яширилган бешта сиаманг гиббони (Индонезия, Малайзия ва Таиланд ўрмонларида яшовчи митти маймунлар) борлиги аниқланган. Бу жонзотлар Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN) томонидан йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлар қаторига киритилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.