Украина июн ойида ўтказиладиган NATO саммитида иштирок этиши керак — Володимир Зеленский.
Украина президентининг Берлинда Германия канцлери Фридрих Мерц билан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилишича, агар Киев NATO саммитда қатнашмаса, бу Владимир Путин учун ғалаба бўлади.
Володимир Зеленскийнинг бошқа баёнотлари:
◾️ Россияликлар тинчлик музокараларини бузишга уринмоқда, улар навбатдаги икки томонлама учрашув ўтказиладиган жойни танламаяпти. Москва урушни тугатмаслик учун доим баҳона излаб юради;
◾️ Менимча, АҚШ Россия талаб қилганидек, Украинани тўртта вилоятдан қўшинларини олиб чиқишга мажбурламайди;
◾️ Украина Беларусда Россия билан музокаралар ўтказишни истамайди, чунки бу давлат ҳудудидан бизга қарши ракеталар учирилган;
◾️ Россия армияси Днепропетровск вилоятининг маъмурий чегарасини кесиб ўтишга ҳаракат қилмоқда;
◾️ Россия Суми йўналишида 50 мингдан ортиқ ҳарбийни тўпламоқда;
◾️ Москва кунига 500 та дрон ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда;
◾️ Кремлнинг тинчлик бўйича таклифларини кўриб чиқамиз ва аниқ жавоб берамиз;
◾️ Музокаралар учун энг мақбул майдонлар: Туркия, Ватикан ва Швейцария;
◾️ Уруш 2026 йил июнигача давом эттиши мумкин. Бу санага келиб, Россия Ғарб санкцияларининг таъсирини жиддий ҳис қила бошлайди. Бироқ Украина яна бир йил жанг қилишни истамайди, бу биз учун жуда узоқ муддат.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Россия президенти Владимир Путин Украина билан ўтказилаётган музокараларда меморандумлар қарама-қарши бўлса-да, томонлар «яқинлашиш йўлларини излаш» учун мулоқотни давом эттиришга тайёр эканини маълум қилди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.