Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбек ишбилармони Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркиянинг Анталя шаҳрида 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини бошлади. Лойиҳа доирасида турар-жой, меҳмонхона ва савдо маркази қурилиши режалаштирилган.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев бу лойиҳани турк шериклари билан биргаликда амалга оширмоқда. Унинг таъкидлашича, бу инвестиция Туркияда турли соҳаларда бизнес муҳитини кенгайтиришга ва икки давлат ўртасидаги иқтисодий муносабатларни янада кучайтиришга хизмат қилади. У Анталияда олиб борилаётган қурилиш ишлари 2027–2028 йилларда тўлиқ якунланиши режалаштирилаётганини маълум қилди.
Ортиқхўжаев Туркияда иш олиб бориш жараёнида ҳеч қандай бюрократик тўсиқлар ва муаммоларга дуч келмаганини алоҳида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонлик инвесторлар Туркияда ўзини ўз ватанидаги каби эркин ҳис қилади, шунингдек, турк тадбиркорлари ҳам Ўзбекистонда бемалол ва ишонч билан фаолият юритиш имконига эга.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев нафақат инвестиция, балки Ўзбекистонда таълим ва туризм соҳаларига ҳам катта ҳисса қўшмоқда. Унинг университети дунё бўйлаб танланган профессорларни жалб қилиб, сифатли таълим беришни мақсад қилган. Университетда фойда эмас, балки мамлакат келажаги устувор аҳамиятга эга экани таъкидланмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.