Туркманистонда 50 йилдан зиёд вақтдан бери узлуксиз ёниб келаётган машҳур Дарвоза газ кратери (халқ орасида “Дўзах дарвозаси” деб номланган) ёниш кучининг сўнгги икки йил ичида уч баравар камайгани маълум қилинди. Бу ҳақда “Туркменгаз” давлат концернига қарашли Табиий газ илмий-тадқиқот институти лабораторияси мудири Ирина ЛурьеваTESC 2025 халқаро конференциясида маълум қилди, деб хабар беради РИА Новости.
Унинг сўзларига кўра, бу натижа Чалджулба газ конларида олиб борилаётган фаол қазиб олиш ишлари туфайли амалга ошган. Бу конлар худди шу кратер жойлашган ҳудудда жойлашган.
“2023 йил август ойига нисбатан кратердаги ёниш кучи даражаси уч баравардан кўпроқ камайди”, — деди Лурьева.
Қандай пайдо бўлган?
Дарвоза кратери Туркманистондаги Қорақум чўлида 1971 йилда Совет иттифоқи геологлари томонидан ўтказилган қазиш ишлари пайтида пайдо бўлган. Скважина қазиш жараёнида ер остида табиий газга тўла бўшлиқка дуч келинган. Ер қавати қулаб тушган ва ҳавога инсон ва ҳайвонлар учун заҳарли газ чиқиб кетган. Шу сабабли геологлар газни ёқишга қарор қилган — газ бир неча кунда ёниб тугар, деб ўйлашган. Бироқ алоҳида ёнувчи оташ 50 йилдан ортиқ вақтдан бери ўчмаяпти.
Ўчириш уринишлари
Туркманистоннинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов 2019 йилда таътил вақтида кратерни шахсан бориб кўрган. Кейинчалик у уни ўчириш ҳақида кўрсатма берган. Унга кўра, бу узлуксиз ёниш экологияга салбий таъсир кўрсатмоқда ва атрофдаги газ конларини ўзлаштиришга тўсқинлик қилмоқда.
Расмий ва норасмий ном
Туркманистонда бу кратер расман “Қорақумлар ёруғлиги” деб аталади. Аммо маҳаллий аҳоли ва халқаро оммавий ахборот воситалари уни таъсирли кўриниши ва ёниб турган олови туфайли “Дўзах дарвозаси” деб аташади.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
Эронда кассетали бомбаларни зарарсизлантириш чоғида Ислом инқилоби соқчилари корпусининг (ИИСК) камида 14 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди, деб хабар бермоқда «Tasnim» агентлиги.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган
Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.