Ҳиндистонда 23 ёшли Анурадху Пасван никоҳда фирибгарлик содир этганликда гумонланиб ҳибсга олинди. У етти ой ичида турли штатларда 25 эркакка турмушга чиқди, деб ёзади The Economic Times.
Кўплаб фирибгарлик ҳолатларида иштирок этган келин “жонли тузоқ” усулида қўлга олинди – полициячилардан бири бошқа куёв ролини ўйнаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, турмуш ўртоғи билан ажрашган Пасван бошқа шаҳарга кўчиб ўтган ва жиноий гуруҳга қўшилган. У WhatsApp каби турли платформалар орқали ишлайдиган агентликлар орқали ҳаракат қилган. Бундай агентликлар эркаклар учун келинларни топишга ваъда беришади.
Пасваннинг келин бўлиш схемаси оддий эди: у турмушга чиқиб, бир неча кундан кейин пул, тилла тақинчоқлар, маиший техникаларни олиб қочиб кетарди.
Фирибгарлик схемаси 3 май куни Вишну Шарма исмли фуқаронинг шикоятидан сўнг фош этилди. Пасван унга 20 апрель куни турмушга чиқди ва 2 май куни у уйдан қимматбаҳо нарсаларни олиб, ғойиб бўлди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Пентагоннинг бир пости муҳокама қилинмоқда: Америка байроғи кунига бағишланган расмда тасодифан Россиянинг уч рангли байроқлари жойлаштирилган.
АҚШ 36 та давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий этмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post нашри давлат департаменти ҳужжатлари билан танишган ҳолда хабар берди.
The Washington Post нашри Исроил Эронга авиаҳужум уюштиришдан олдин қандай қилиб мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини ва ракета қурилмаларини ишдан чиқарганини очиқлади.
Сўнгги уч кунлик Эрон билан тўқнашувлар давомида Исроилнинг машҳур ракетага қарши мудофаа тизими — "Темир гумбаз" (Iron Dome) — маълум заифликларни намоён қилди, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.
Исроил ва Эрон якшанбага ўтар кечаси бир-бирига янги ҳужумлар уюштирди, шу билан бирга АҚШ Президенти Дональд Трамп бу можарони осонлик билан тугатиш мумкинлигини айтди ҳамда Эронни огоҳлантирди.