VisionLabs компаниясининг маҳсулотлар бўйича директор ўринбосари Татяна Дешкинанинг айтишича, фирибгарлар россияликларга ижтимоий сўровномалар ўтказиш ва уларнинг овозини ёзиб олиш ниқоби остида қўнғироқ қилиб, дипфейк яратишмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
"Фирибгарлар шахснинг овозини ёзиб олиш ва келажакда уни клонлаш, чуқур фейк яратиш мақсадида турли тадқиқот ташкилотлари ва социологик тадқиқот марказлари ходимлари сифатида ўзини намоён қилиши мумкин. Ҳужумчиларнинг асосий мақсади фойдаланувчини имкон қадар узоқ вақт давомида тармоқда ушлаб туришдир", деб тушунтирди Дешкина.
Унинг сўзларига кўра, дипфейк яратиш учун одамнинг овозини турли интонациялар билан ва шовқинларсиз 20 сониялик ёзиб олиш керак. Ёзув қанча узоқ бўлса, фирибгарлар овозни шунчалик сифатли сохталаштирадилар.
Дешкинанинг таъкидлашича, энг хавфлиси овознинг тасвир ёки видео ёзув билан комбинацияси. Фирибгарлар мессенжер ёки ижтимоий тармоқларда сохта профил очиб, ундан фейк видео ва овозли хабарлар юбориши мумкин. Бундай схема ҳатто технологияни яхши биладиган одамни ҳам ишонтириши мумкин.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.