Ўқувчи қизлар лайк йиғиш учун уйни ёқиб юборишди (видео)

Ўқувчи қизлар лайк йиғиш учун уйни ёқиб юборишди (видео)

Ленинградда мактаб ўқувчилари Инстаграм да лайк йиғиш учун қурилиши битмаган уйлардан бирини ёқиб юборишди.

Воқеа 6 апрел куни Туришкино қишлоғида содир бўлди. ФВВнинг маълум қилишича, ёнган ҳудуд 24 квадрат метрни ташкил қилган, аммо бу ахборот тасдиқланмаган. Видеода кўриш мумкинки, уч нафар ўқувчи қиз уй ичида картон ва коробкаларни ёқиб, бу ҳолатни Инстаграм да кўрсатишган.

Уй эгаси бўлмиш аёл уни ўзи қураётгани, аммо оилавий муаммолари сабабли битира олмаганини таъкидлаган. Маълумотларга кўра, уйни ёққан қизлардан бирининг отаси зарарни қоплашга ваъда берган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!