Туркиянинг биринчи миллий алоқа сунъий йўлдоши космосга учирилиш санаси маълум қилинди

Туркиянинг биринчи миллий алоқа сунъий йўлдоши космосга учирилиш санаси маълум қилинди

Транспорт ва инфратузилма вазири Абдулқодир Уралўғли, Türksat 6А биринчи миллий алоқа сунъий йўлдошининг учирилиш санаси аниқланганини маълум қилди.

Уралўғлу сунъий йўлдош SpaceX томонидан Falcon 9 ракетаси ёрдамида коинотга юборилишини қайд этди.

«Бизнинг Türksat 6А сунъий йўлдошимиз 2024 йил 8 июль куни АҚШда маҳаллий вақт билан соат 17:20 да, АҚШнинг Флорида штатидаги SpaceX компаниясининг Канаверал бурни учириш марказидан Falcon 9 ракетасида коинотга учирилади. Туркия вақти билан 8 июлдан 9 июлгача сунъий йўлдошнинг учирилишини бошланғич нуқтаси сифатида оладиган бўлсак, Türksat 6А сунъий йўлдошининг ракетадан ажралиши тахминан ярим соатдан кейин содир бўлади», деди вазир.

Вазир Уралўғлу, сунъий йўлдош ракетадан ажратилгандан сўнг SpaceX бутун жараённи назорат қилишини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!