Тожикистоннинг яна бир шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилади

Тожикистоннинг яна бир шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилади

Тез кунларда Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳридан Тожикистоннинг Истаравшан шаҳрига микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда вилоят транспорт бошқармаси хабар қилди.

Гулистонда рўйхатдан ўтган “Тимур Авто Транс Сервис” МЧЖ ва Тожикистоннинг “Довуд” МЧЖлар ўртасида шартнома имзоланди.

“Янгиер” автостанциясидан Истаравшан марказига ҳаракатланадиган автобуслар жадвали тасдиқланди.

Йўл кира нархлари: Ўзбекистондан жўнаб кетиш - 27000 сўм, Тожикистондан жўнаб кетиш - 27 сомон.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!