Сербия терма жамоаси дарвозабони барда мухлисга мушт туширди

Сербия терма жамоаси дарвозабони барда мухлисга мушт туширди

Футбол бўйича Сербия терма жамоаси дарвозабони Ваня Милинкович-Савич Дания термасига қарши Европа чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги ўйини олдидан Мюнхендаги барлардан бирида мухлис билан муштлашди. Бу ҳақда Сербиянинг Телеграф порталига таяниб Дарё нашри хабар берди.

Манбага кўра, данияликлар билан ўйин олдидан сербиялик футболчиларга бир кунлик дам берилган. Милинкович-Савич сербиялик мусиқачилар тез-тез чиқиш қиладиган барга борган. Мухлислардан бири Сербия терма жамоаси дарвозабонига барда унинг борлигидан норозилигини билдирган. Мухлисга футболчи ўйинга тайёргарлик кўриш ўрнига спиртли ичимлик ичаётгани ёқмаган. Бунга жавобан серб футболчиси мухлисга мушт туширган. Муштлашувни хавфсизлик ходимлари ва бар эгаси тўхтатган.

Маълумот учун, Сербия ва Дания терма жамоалари 26 июнь куни Евро—2024 гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинини ўтказди ва учрашув 0:0 ҳисобида якунланди. Гуруҳ босқичи якунларига кўра, Сербия терма жамоаси ўз квартетида тўртинчи ўринни эгаллаб, плей-оффга чиқа олмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!