Саудия Арабистонида ҳаж зиёрати пайтида вафот этганлар сони 1301 нафарга етди

Саудия Арабистонида ҳаж зиёрати пайтида вафот этганлар сони 1301 нафарга етди

Саудия Арабистонида ҳаж зиёрати пайтида вафот этганлар сони 1301 нафарга етди. Бу ҳақда қироллик соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган баёнотга асосланиб, Al Arabiya'га таяниб Дарё нашри хабар берди.

Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазири якшанба куни вафот этганлар бўйича янги статистикани эълон қилган. Ушбу статистикада жазирама иссиқ, саломатликдаги муаммолар ва бошқа омиллар сабаб ҳалок бўлганлар рўйхати келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳд ал-Жалажел давлат телевидениесига ҳолат юзасидан шахсан интервью берган. Вазир марҳумларнинг 83 фоизи керакли рухсатномаларсиз сафарга чиққан зиёратчилар бўлганлигини билдирган.

Вазирнинг айтишича, рухсатсиз зиёратчилар кучли қуёш ҳарорати остида узоқ масофаларни босиб ўтишган. Оқибатда уларда саломатлик билан боғлиқ муаммолар юзага кела бошлаган.

Марҳумларнинг шахси аниқлаштирилган. Улар Макка шаҳрида ҳурмат билан дафн этилган ва эҳтиром кўрсатилган.

Қироллик соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирга қадар зиёратчиларга 1,3 миллионга яқин профилактик хизматлар кўрсатганини хабар берган. Шунингдек, 465 000 дан ортиқ зиёратчига даволаш хизматларини тақдим этилган. Уларнинг 141 минг нафари ҳаж зиёрати учун рухсатномаси бўлмаган шахслар бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!