Электр энергиясидан фойдаланишда қоидабузарликка йўл қўйган насос станцияси тизимга 422 млн сўмдан зиёд зарар етказилганлиги аниқланди

Электр энергиясидан фойдаланишда қоидабузарликка йўл қўйган насос станцияси тизимга 422 млн сўмдан зиёд зарар етказилганлиги аниқланди

«Ўзенергоинспекция» Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Косонсой туманида фаолият юритаётган «Т.С.С.» МЧЖга қарашли насос станциянинг фойдаланилган электр энергияси таърифлари бўйича нотўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги маълум бўлди.

Ушбу ҳолат бўйича дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонаси манфаатига 422 млн 182 минг сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланди.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!