Индонезия бундан ҳам кўпроқ турк дронларини сотиб олмоқчи

Индонезия бундан ҳам кўпроқ турк дронларини сотиб олмоқчи



Индонезия Қуруқлик кучлари қўмондон ўринбосари генерал-лейтенант Танде Буди Ревита ва унинг делегацияси Туркиядаги Ўздемир Байрактар Миллий Технология Марказида бўлиб, Baykar Makina техник директори Селчук Байрактар томонидан кутиб олинди.

Аввалроқ Индонезия Мудофаа вазирлиги Х ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида AKINCI ҳужумчи учувчисиз учиш аппарати ва АNKA ҳужумчи учувчисиз учиш аппаратини сотиб олиш истаги борлигини маълум қилган эди.

«Яқинда бизнинг адмиралимиз Муҳаммад Али денгиз флотини ривожлантириш режалари, жумладан, Туркиянинг BAYKAR ва TUSAŞ компаниясидан AKINCI ва ANKA моделларидан учувчисиз учиш аппаратларини сотиб олиш режаларини эълон қилди», — дейилади нашрда.

✈️ Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Индонезия TUSAŞ (TAI) дан 300 миллион долларлик 12 та ANKA ПУА сотиб олганини эълон қилган эди.

12 та ANKA 2025 йилнинг ноябригача етказиб берилиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!