“Тошкент-Хоразм” автотураргоҳида “Антисептик” ниқоби остида Хоразм вилоятига жўнатилаётган этил спирти тўхтатиб қодинди

“Тошкент-Хоразм” автотураргоҳида “Антисептик” ниқоби остида Хоразм вилоятига жўнатилаётган этил спирти тўхтатиб қодинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Чилонзор туманидаги “Тошкент-Хоразм” автотураргоҳида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.А. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автомашинаси кўздан кечирилганда Фарғона вилоятида яшовчи Б.Т. умумий баҳоси 157,5 млн сўм бўлган 900 дона 5 литрлик елим идишларга қадоқланган 4,5 тонна этил спиртининг устига қалбаки “Антисептик” ёзувли этикеткаларни елимлаб, Хоразм вилоятида ўтказиш мақсадида жўнатганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!