Ўзбекистон туризм салоҳияти Россия телеканалларида янада кенг тарғиб қилинади

Ўзбекистон туризм салоҳияти Россия телеканалларида янада кенг тарғиб қилинади

Туризм қўмитаси кўмагида жорий йилнинг 22-28-июн кунлари “Первый канал” телеканалининг кенг томошабинлар аудиториясига эга бўлган “Жизнь других” дастурининг ижодий гуруҳи Ўзбекистонга ташрифи ташкил қилинди.

Кўрсатувни суратга олиш учун дастурининг бошловчиси Жанна Бадоева бошчилигидаги ижодий гуруҳ мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини Россия давлатида кенг тарғиб қилиш ва ушбу давлатдан келадиган сайёҳлар сонини янада ошириш мақсадида теледастурнинг бу сафарги сонида Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, туристик мазиллари ва тарихий масканларида бўлди.
Суратга олиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдухакимов юртимизнинг туризм салоҳияти, сайёҳлик йўналишидаги манзиллари, зиёрат туризми, гастротуризм, экотуризм, этнотуризм, агротуризм, тиббиёт туризми, муқаддас зиёратгоҳлар, маданий мерос, меъморчилик ёдгорликлари, музейлар, истироҳат боғлари, туризм қишлоғи, этноқишлоқ, туризм кўчаси, санаторийлар ҳақида маълумот бериб ўтдилар.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда мунтазам суратга олинадиган мазкур дастур вакиллари билан Туризм қўмитаси яқин ҳамкорликни йўлга қўйган.

Ушбу дастур туфайли миллионлаб телетомошабинлар Ўзбекистоннинг янги сайёҳлик йўналишларини кашф қилиш имконига эга бўладилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!