Самарқандда эркак 6 ёшли ўгай ўғлини камар билан калтаклади

Самарқандда эркак 6 ёшли ўгай ўғлини камар билан калтаклади

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда эркак кичик ёшдаги болани камар билан калтаклаётгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.

Аниқланишича, ушбу ҳолат Жорий йилнинг 23 июнь куни Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида содир бўлган. Унда 1988 йилда туғилган эркак Ш.Н. ўзи билан бирга 2024 йилдан шаръий никоҳда бўлган Т.Д. нинг 2017 йилда туғилган 6 ёшли фарзанди Е.О.ни яшаш хонадони ҳовлисида қўлида бўлган камар билан калтаклаган. Ҳолат юзасидан 24 июнь куни терговга қадар текширув бошланган. Вояга етмаган Е.О.да тан жароҳатлари аниқланиб, ҳозирда болага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бу борада суд тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Маълум қилинишича, Ш.Н. Тойлоқ тумани тиббиёт бирлашмаси тиббий кўригидан ўтказилганда, унинг руҳиятида ўзгаришлар борлиги аниқланиб, Самарқанд вилояти руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган. Боланинг ҳолати юзасидан суд-психиатрик экспертиза тайинланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!