«Ўзкомназорат» Инспекцияси огоҳлантиради!

«Ўзкомназорат» Инспекцияси огоҳлантиради!

Республикада об-ҳавонинг кескин ўзгариши, электр энергия истеъмоли ортгани ва электр таъминотида узилишлар кузатилаётганлиги сабабли «Ўзкомназорат» Инспекцияси телекоммуникация тармоқларида узилиш, тўхталиш ва авария ҳолатларининг олдини олиш ҳамда истеъмолчиларга узлуксиз ва сифатли хизматлар кўрсатилишини таъминлаш бўйича барча телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи оператор ва провайдерларни огоҳлантиради.

Шунингдек, истеъмолчиларга телекоммуникация тармоқлари, мобил алоқа, маълумотлар узатиш, телевидение каби хизматлар кўрсатилишида узилиш ва тўхталишлар ҳамда хизматлар сифатида пасайиш кузатилса, оператор ва провайдерларнинг Call-марказларига ёки Инспекциянинг 1144 қисқа рақамли Ишонч телефонига мурожаат қилишини тавсия қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!