Ислом молияси Марказий Осиё мамлакатларига 2 млрд доллар олиб келади — EТБ

Ислом молияси Марказий Осиё мамлакатларига 2 млрд доллар олиб келади — EТБ

Ислом молияси Евросиё тараққиёт банки (ЙТБ) билан воситачилик орқали 2028 йилгача Марказий Осиё мамлакатларига янги сармоялар ва қўшимча 2 миллиард доллар олиб келади. Бу ҳақда ЙТБ бошқаруви раиси ўринбосари Руслан Даленовга таяниб, “ТАСС” хабар берди.

Ислом молияси Марказий Осиё мамлакатларига янги инвестициялар, молиявий тизимни мустаҳкамлаш, ички молиявий ресурсларни сафарбар қилиш, молиявий маҳсулотларни диверсификация қилиш, аҳоли талабини қондириш ва 2028 йилга қадар ЙТБ билан воситачиликда қўшимча 2 миллиард доллар олиб келиши мумкин, — дейди Даленов.

У банк исломий молиялаштиришни олиб бориши учун 20 йиллик тажриба, Марказий Осиё мамлакатларидаги офислар, кенг мижозлар базаси ва одатдаги банк хизматларини исломий банк хизматлари билан бирлаштириш имконияти борлигини айтди.

2024 йилда ЙТБ Ислом тараққиёт банки (ITБ) кўмагида ички ҳужжатларни ишлаб чиқади ва процедураларни йўлга қўяди, 2025 йилда эса тўлиқ форматда Ислом ойнасини ишга туширади.

Даленов биринчи навбатда тажриба орттириш ва йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришни бошлаш ҳамда Марказий Осиёда қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш имконини берадиган тажриба лойиҳалари ишга туширилишини айтди.

ЙТБ минтақада янги инвестицияларни жалб қилиб, минтақа мамлакатлари иқтисодиётини ривожлантириш учун янги воситалар таклиф этиб, исломий молиялаштиришнинг фаол йўлбошчиси бўлишга интилмоқда, — деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!