Сергели туманида МЧЖни қасддан банкротлика олиб келиш ҳолати аниқланди

Сергели туманида МЧЖни қасддан банкротлика олиб келиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.T.” МЧЖ масъул шахслари умумий баҳоси 1,9 млрд сўмлик автотранспорт воситаларини МЧЖ балансидан чиқариб, корхонани тўловга қобилиятсизлигини қасддан юзага келтиришиб, кредиторнинг манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганликлари, шунингдек ер қаридан қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини солиқ ҳисоботларида камайтириб кўрсатиб, 256 млн сўм солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!