Жаҳон кубогида муваффақиятли иштирок этган пара пауерлифтингчиларимиз тантанали кутиб олинди

Жаҳон кубогида муваффақиятли иштирок этган пара пауерлифтингчиларимиз тантанали кутиб олинди

Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 17-27 июн кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида пара пауерлифтинг бўйича жаҳон кубоги бўлиб ўтди.

Бугун ушбу мусобақада муваффақиятли иштирок этган терма жамоамиз аъзолари юртимизга қайтиб келишди. Матонатли пара спортчиларимизни Тошкент халқаро аеропортида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раҳбарияти, оммавий ахборот воситалари ходимлари, оила аъзолари ҳамда яқинлари катта тантана билан кутиб олди.

Эслатиб ўтамиз, пара пауерлифтингчиларимиз ушбу жаҳон кубогида яккалик дастурда 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза, жами 6 та медални қўлга киритишган бўлса, аёллар ўртасида жамоавий дастурда кумуш медалга сазовор бўлишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!