Депутат ташаббуси билан 47 та мактабга замонавий интерактив доскалар берилди

Депутат ташаббуси билан 47 та мактабга замонавий интерактив доскалар берилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Баҳромжон Раҳмоналиев Олтиариқ туманида бўлиб, сайловчилар билан очиқ мулоқотлар ўтказди.

Учрашувлар давомида фуқаролар ўзларини ўйлантириб келаётган айрим масалалар бўйича депутатга мурожаат қилди. Халқ вакили тегишли идора масъуллари билан биргаликда кўплаб мурожаатларни жойида ҳал этиш чораларини кўрди. Ечими вақт талаб этадиган масалалар назоратга олинди.

Депутатнинг ўтган галги сайловчилар билан учрашувларида ўқитувчилар сифатли таълим учун замонавий жиҳозлар зарурлигини таъкидлаб, мактабларни интерактив доскалар билан таъминлаш юзасидан ёрдам сўраб мурожаат қилган эди. Мазкур мурожаат ечими депутат назоратига олинган эди.

Эътиборлиси, бу сафарги учрашувларда депутат иштирокида Олтиариқ туманидаги 47 та умумий ўрта таълим мактаби учун замонавий интерактив доскалар тантанали тарзда топширилди.

Мулоқотларда ушбу электрон доскалар ўқитувчи ва ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ҳамда таълим сифатини оширишга хизмат қилиши қайд этилиб, депутатга миннатдорлик билдирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!