Россия зарбаларидан сўнг Украинадаги кучли иссиқлик электр станцияси вайрон бўлди

Россия зарбаларидан сўнг Украинадаги кучли иссиқлик электр станцияси вайрон бўлди

Украинанинг Ивано-Франковск вилоятидаги Бурштин иссиқлик электр станциясини Россия ҳужумларидан кейин тиклаб бўлмайди, деди Ивано-Франкивск вилояти маъмурияти раҳбари Светлана Онисчук.

Россия армияси иссиқлик электр станциясини жами 12 марта ўққа тутди, дея қўшимча қилди у.

«У (иссиқлик электр станцияси) ниҳоятда шикастланган», — деди Онисчук ва иссиқлик электр станциясининг вайрон бўлиши сабабли Бурштин шаҳри қишда иссиқлик ва иссиқ сувсиз қолиши мумкинлигини таъкидлади.

Бурштин ИEС Украинанинг ғарбий қисмидаги энг йирик ва мамлакатдаги энг кучлиларидан бири ҳисобланади. Бу рус армияси тез-тез ҳужум қиладиган муҳим инфратузилма объектларидан биридир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!