ЎзПФЛ қарорларига ҳурмацизлик қилаётган Суперлига клубларига нисбатан санкция қўлланилади

ЎзПФЛ қарорларига ҳурмацизлик қилаётган Суперлига клубларига нисбатан санкция қўлланилади

Суперлига, Пролига, Биринчи лига, У21 чемпионати, У19 чемпионати каби мусобақаларда биринчи давра якунланди. Лига мусобақаларни ўтказиш, қатор шартномалар бўйича келишувларни ўз вақтида тўлиқ амалга оширди.

Бироқ айрим профессионал футбол клубларида шартномалар ва келишувларда белгиланган мажбуриятларни бажармаслик одат тусига айланган. Оқибатда, ЎФА тегишли қўмитаси футболчилар, мураббийлар ёки бошқа ташкилотлар аризасига кўра клубга нисбатан иш очишига тўғри келади. Афсуски, баъзида қўмита томонидан чиқарилган қарор ижроси ҳам ўз вақтида амалга ошмайди.

Лига бу каби ҳолатларга ортиқ тоқат қилиш мумкин эмас деб ҳисоблайди. Шундан келиб чиқиб, трансфер ойнаси давомида айрим клубларга нисбатан чекловлар жорий қилади ҳамда босқичма-босқич барча масалани очиқлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!