Рафет Эл Роман бугун Тошкентда концерт беради

Рафет Эл Роман бугун Тошкентда концерт беради

Бугун, 19 октябрь куни турк эстрадасининг ёрқин юлдузи Рафет Эл Роман Тошкентга етиб келди. Қўшиқчи Тошкент шаҳрида навбатдаги концерт дастурини тақдим этади.
 
Хонанда 11 кишидан иборат жамоаси билан соат 7:20 да Тошкентга келган. Бугун хонанда соат 19:00 да “Халқлар дўстлиги” санъат саройида жонли ижрода концерт дастурини тақдим этади.
 
Бу Рафет Эл Романнинг Ўзбекистонга илк ташрифи эмас. У аввал бир неча бор Ўзбекистонга ташриф буюрган.
 
Хусусан, 2017 йилда Самарқандда бўлиб ўтадиган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида иштирок этган. Фестивалдан сўнг Тошкентда концерт берган.

Manba: qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!