Қозоғистонда ҳамон давом этаётган даҳшатли ёнғиннинг сабаблари ўрганиляпти
Қозоғистон мудофаа вазири Нурлан Ермекбаевнинг айтишича, департамент республика жанубидаги ўқ-дорилар омборидаги ёнғин сабабларини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради “РИA Новости”.
"Биз турли сабабларни истисно қилмаймиз — хавфсизлик талабларини бузиш, ўз-ўзидан ёниш, кимёвий реакция ёки қасддан ўт қўйиш ёки саботаж бўлиши мумкин", деди Ермекбаев матбуот анжуманида.
Республика мудофаа бошқармаси маълумотларига кўра, портлаш маҳаллий вақт билан тахминан 19:00 (Тошкент вақти билан 18:00) да, ҳарбий қисм ҳудудидаги омборлардан бирининг ёнида содир бўлган ёнғин натижасида юзага келган. Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, омборда асосан учиш масофаси узоқ бўлмаган муҳандислик ўқ-дорилари сақланган.
Ёнғинни ўчиришга махсус техникали ўт ўчирувчилар жалб қилинган. Республика Президенти Қосим-Жомарт Токаевнинг айтишича, хавфсизлик учун ҳукумат яқин атрофдаги қишлоқлардан аҳолини эвакуация қилган.
Aввалроқ омборда портлаш оқибатида ўқ-дорилар сочилиб кетгани ҳақида видео бор эди. Маълум қилинишича, жабрланганлар сони 60 кишига етган, улардан 11 нафари ҳарбийлар.