Озиқ-овқатни совиткичда сақлаймиз, дорини-чи, уни қаерда сақлаш лозим?

Озиқ-овқатни совиткичда сақлаймиз, дорини-чи, уни қаерда сақлаш лозим?

Аҳамият берган бўлсангиз, ҳар бир препарат йўриқномасида уни сақлаш қоидаси кўрсатилган бўлади.

🔸Таблетка ва капсула кўринишидаги препаратлар учун намлик даражаси ғоят муҳим. Уларни салқин ва қуруқ жойга қўйинг.

🔸Аэрозоль ёки спрей шаклидаги дорилар учун ёруғлик нури ва хона ҳарорати юқори бўлмаслигига эътибор қаратинг.

🔸Тиндирма ёки томчи дорилар қўнғир (ҳимояланган) тусли идишларда ишлаб чиқилса-да, улар ҳам қуёшни “хушлашмайди”.

Совиткичга қўямизми?

🔹Агар препарат йўриқномасида “салқин ва ёруғлик нуридан ҳимояланган жойда сақланг” дейилган бўлса, унда совиткичга жойлаш мумкин.

🔹“5° дан ошмаган ҳолда сақлансин” дея кўрсатма берилган бўлса, дориларни совиткичга қўйса бўлади.

🔹Суртма ва мойли дорилар, шамчалар ҳамда суюқ кўринишдаги препаратлар учун совиткич эшигидаги қаватлар муносиб танлов.

©️Муаттар Хўжаева – Фармацевтика фанлари номзоди, доцент


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!