Nexia йўлдан ўтаётган шифокорни уриб кетди ва у шифохонада вафот этди

Nexia йўлдан ўтаётган шифокорни уриб кетди ва у шифохонада вафот этди

Навоийда тезликни оширган Nexia ҳайдовчиси белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.

Қайд этилиши, 2020 йилнинг 6 октябрь куни Навоий вилояти Қизилтепа тумани «Бўстон» МФЙ ҳудудида туман марказий касалхонаси қаршисидаги чорраҳадан йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб ўтаётган 49 ёшли шифокорни Nexia ҳайдовчиси уриб юборган.

Зарб оқибатида светофор устунига урилган пиёда бош жароҳати ва оёқ синиши билан касалхонага юборилган.

Жабрланувчи шифохонада биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай вафот этган.

Туманда ҳолат юзасидан жамоатчилик иштирокида муҳокама ташкил этилиб, ҳаракат иштирокчиларига пиёда ва ҳайдовчининг мажбуриятлари тушунтирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!