НАТО Вашингтонда бўлиб ўтадиган саммитда Украинани иттифоққа қўшилишга таклиф қилмайди

НАТО Вашингтонда бўлиб ўтадиган саммитда Украинани иттифоққа қўшилишга таклиф қилмайди

The New York Timesга кўра, НАТО Вашингтонда бўлиб ўтадиган саммитда Украинани иттифоққа қўшилишга таклиф қилмайди, балки узоқ муддатли истиқболда унга барча турдаги ёрдамни мувофиқлаштириш учун Германияда блок миссияси тузилганини эълон қилади.

Газета суҳбатдошларига кўра, бу қадам ҳам Украинага, ҳам "Ғарб урушни қўллаб-қувватлашдан чарчайди" деган умидда бўлган Россияга "иттифоқчилик мажбуриятлари ҳақида кучли сигнал" беришга қаратилган.

Миссия НАТО шафелигида бўлиши сабабли аввалроқ алянс ва Украинага ёрдам ажратилишини кескин танқид қилган Дональд Трамп АҚШдаги президентлик сайловида ғалаба қозонган тақдирда ҳам фаолият кўрсатишга мўлжалланган, дейилади материалда.

Миссия “НАТОнинг Украина учун хавфсизлик ёрдами ва тренинги” (NATO Security Assistance and Training for Ukraine, NSATU) деб номланди ва у АҚШнинг Висбадендаги ҳарбий объектида жойлашган. Миссияни НАТОнинг Европадаги олий қўмондони ва АҚШнинг Европадаги кучлари қўмондони генерал Кристофер Каволига бўйсунувчи америкалик генерал бошқаради.

Янги миссия амалдаги “имкониятлар коалицияси” — Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, артиллерия, F-16 қирувчи самолётлари ва ўқ-дорилар каби турли ҳарбий ёрдам кўрсатувчи давлатлар фаолиятини бирлаштиради. Миссия, шунингдек, иттифоқчи давлатларда украина ҳарбийларни тайёрлашни ва Украина билан қатор давлатлар томонидан имзоланган узоқ муддатли икки томонлама хавфсизлик шартномаларини мувофиқлаштиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!